Теҳронда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи учрашиб, минтақадаги вазият, кескинликни пасайтириш ва дипломатик мулоқотни қайта тиклаш масалаларини муҳокама қилди. (Anadolu Ajansı)
Томонлар, шунингдек, Ҳурмуз бўғози орқали вақтинчалик қўшма кемалар қатнови йўлагини очиш ва сув йўлини биргаликда миналардан тозалашни назарда тутувчи босқичма-босқич режани муҳокама қилди.
Ол Соний суверенитет ва эркин кема қатновини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб, дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирди. Аракчи эса Қатарнинг воситачилик ва кескинликни пасайтириш борасидаги ташаббусларини юқори баҳолади.