Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қатар Исроилни UEFA мусобақаларидан четлатиш учун бутун дунё футбол расмийларига босим ўтказмоқда — Israel Hayom

Қатар Исроилни UEFA мусобақаларидан четлатиш учун бутун дунё футбол расмийларига босим ўтказмоқда — Israel Hayom

Бу масала Европа футбол ассосиациялари иттифоқи (UEFA) ижроия қўмитасининг эртага, 23 сентябр куни бўладиган йиғилишида овозга қўйилиши кутилмоқда. Ҳозирча 20 та давлат Исроилнинг UEFA турнирларидаги иштирокига қарши чиққани, уларга яна 2-3 давлат қўшилиши мумкинлиги маълум. UEFA'га 55 мамлакат аъзо.

"Исроил ҳукумати ва мамлакат футбол ассосиацияси овоз беришни тўхтатиш учун барча чораларни кўрмоқда. Акс ҳолда, Исроил Россия каби фақат ўртоқлик ўйинлари билан чекланиб қолиши мумкин", дея ёзмоқда Israel Hayom.

Агар тақиқ кучга кирса, Исроил терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этолмайди, мамлакат клублари эса UEFA Европа лигаси ва бошқа турнирлардан четлаштирилади.

Киритилди: 18:40 22.09.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!