Қатар 2029 йилда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказишга қизиқиш билдирди, дея хабар бермоқда The Guardian. Бу турнирни қиш вақтига ўтказишга олиб келиши мумкин.
Давлат вакиллари ушбу турнир давомида АҚШда ФИФАнинг юқори лавозимли расмийлари билан музокаралар олиб боришди ва келаси турнирни ўтказиш ниятларини билдиришди.
Қатар турнирда экология бўйича зарарлар минимал даражада бўлишини режалаштирмоқда. Бу ҳозирги турнир билан кескин фарқ қилади, чунки жамоалар 11 шаҳар ўртасида ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда. 2022 йилги жаҳон чемпионати учун қурилган 9 та стадион ҳали ҳам Қатар тасарруфида бўлиб, уларнинг 6 тасида мунтазам равишжа мамлакат чемпионати ўйинлари ўтказилади.
Норасмий муҳокамалар давомида 2029 йил декабр ойи турнирни Қатарда ўтказиш учун эҳтимолий вақт сифатида тилга олинди.
ФИФА турнирни ўтказиш ҳуқуқи учун расмий танлов ўтказишни режалаштирмоқда, бу эса қизиқишнинг ортганини ҳисобга олади. Қатар мезбонликка даъвогар тўртинчи мамлакат бўлди. Олдинроқ Испания ва Марокаш биргаликда КЖЧни ўтказиш ниятларини билдиришган — улар Португалия билан 2030 йилги мундиалга ҳам мезбонлик қилишади. Шунингдек, Бразилия ўтган ҳафта расмий равишда ариза берган.