Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қатар, БАА ва Саудия Арабистони Эрон нишонларига зарба беришга қарши

Қатар, БАА ва Саудия Арабистони Эрон нишонларига зарба беришга қарши

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувида Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилишга қарши чиқди.

Бу ҳақда Ахиос портали маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

Улар Исроил ёки АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига эҳтимолий зарба беришига қарши эканликларини билдириб, Трампни янги ядровий келишувга эришишга чақиришган. Раҳбарлар ўз мамлакатлари АҚШнинг эҳтимолий ҳужуми туфайли Эроннинг қасос нишонига айланиши мумкинлигидан хавотир билдирди, чунки уларнинг ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.

Ахиос нашрининг ёзишича, Қатар амири Трампга бундай сценарийда Форс кўрфази давлатлари энг кўп зарар кўришини айтган.

Саудия Арабистони ва Қатар ҳам Исроилнинг Эронга зарба бериши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Киритилди: 23:14 29.05.2025. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!