Қатар расман 2036 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилиш ниятини тасдиқлади.
Reporнинг хабар беришича, Қатар Олимпия қўмитаси бу борада Халқаро Олимпия қўмитаси (XOҚ) билан музокаралар олиб бормоқда.
Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жоҳан бин Ҳамад Оли Соний маълум қилишича, мамлакатда Олимпиада учун зарур бўлган спорт инфратузилмасининг 95 фоизи тайёр.
"Бизда барча спорт иншоотларини 100 фоизгача тайёрлаш бўйича комплекс миллий режа мавжуд. Бу лойиҳа ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатдан барқарор мерос яратишни мақсад қилган", — деди у.
Агар Қатар XOҚ танловида ғолиб чиқса, у ҳолда мамлакат Яқин Шарқда биринчи бўлиб Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган давлатга айланади. Қатар 2022 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионатига ҳам муваффақиятли мезбонлик қилган ва сўнгги 10 йилда олимпиада йўналишида 6 та жаҳон чемпионатини ўтказган.