Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Қасоскорлар 3” фильми кино тарихидаги энг даромадгир картиналар бешилигидан жой олди

A A A
“Қасоскорлар 3” фильми кино тарихидаги энг даромадгир картиналар бешилигидан жой олди

Марвел маҳсулоти бўлган “Қасоскорлар 3: чегарасиз уруш” фильми дунёдаги рейтингини кўтаришда давом этмоқда. Картинанинг уч ҳафта давом этган намойиши  1 миллиард 606 миллион доллар даромадни ташкил қилди ва бу кино тарихидаги бешинчи энг яхши кўрсаткичдир, дея хабар беради ихтисослаштирилган сайт “Box Office Mojo”.

Рейтингнинг юқори поғоналарини эса “Аватар” (2 миллиард 788 миллион доллар), “Титаник” (2 миллиард 187 миллион доллар), “Юлдузлар жанги: кучнинг уйғониши” (2 миллиард 68 миллион доллар) ва “Юра даври” (1 миллиард 671 миллион доллар) картиналари эгаллаб турибди.

Manba: segodnya.ua

Киритилди: 06:21 14.05.2018. Ўқилди: 2608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!