Жанжални содир этган 11 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилди.
Бир гуруҳ ёшлар тўйда оммавий муштлашув уюштиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.
Унга кўра, муштлашув жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги тўйхонада тўй маросими ўтаётган вақтда содир бўлган. Маълум бўлишича, муштлашувда келин-куёвнинг дўстлари ва қариндошлари иштирок этган.
Мазкур ҳодисанинг 11 нафар иштирокчисига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Қайд этилишича, воқеадан кейин томонлар учрашиб, бир-бирларига қарши ёзилган аризаларни қайтариб олишган.