Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёдаги тендерларда 2 440 та қонунбузилиш аниқланди

Қашқадарёдаги тендерларда 2 440 та қонунбузилиш аниқланди

2026 йилда бошланғич нархи 407,6 млрд сўмлик 781 та танлов савдосида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди.

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси маълумотига кўра, 2024–2026 йилларда ўтказилган тендер савдоларида жами 2 440 та қонунбузилиш ҳолати қайд этилган.

Ўрганишларда айрим савдоларда рақобатни чекловчи талаблар белгилаш, аффилланганлик ва иштирокчилар таклифларини нотўғри баҳолаш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» АЖнинг 1,2 млрд сўмлик, «Қарши шаҳар кураш маҳорат мактаби» ДМнинг 1,9 млрд сўмлик ҳамда «Нишон туман сув етказиб бериш хизмати» ДМнинг 1,4 млрд сўмлик танловларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Шунингдек, сўнгги уч йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида 180 га яқин мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилган.

Киритилди: 16:23 16.11.2026. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар