Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёдаги тарихий объектлар йўқолиб кетиш хавфи остидами? Муносабат билдирилди

A A A
Қашқадарёдаги тарихий объектлар йўқолиб кетиш хавфи остидами? Муносабат билдирилди

Жорий йилнинг 8 март куни «Миллий тикланиш» газетасида «Натижа бўлмаса, бу масала Парламент даражасига кўтарилади?» сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Унда Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй, Кулол, Чақар масжидлари ва Шарифбой мадрасаси каби тарихий объектлари бугунги кунда буткул йўқолиб кетиш хавфи остида экани, бу борадаги мурожаатларга мутасаддилар етарлича эътибор қаратмаётгани танқид қилинган.

Маданий мерос агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан вазият атрофлича ўрганилди. Унга кўра қуйидагилар маълум қилинади.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар «Ҳарамжўй» МФЙ ҳудудида жойлашган Ҳарамжўй масжидида 2022–2023 йиллар давомида реставрация ишлари олиб борилган бўлиб, ҳозирги кунда айни жараён тўлиқ тугалланган. Иншоот топширишга тайёр ҳолга келтирилган.

Кулол масжидида 2024 йилда қайта тиклаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган ва ҳозирги кунда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётган бўлса, Шарифбой мадрасасида эса реставрация жараёни бошлаб юборилган.

Чақар масжидига тўхталадиган бўлсак, у ХIХ асрда бунёд этилган бўлиб, ҳозирги кунгача яхши ҳолатда сақланган. Иншоот маҳаллий аҳоли томонидан бир неча бор қайта таъмирланган. Шунга қарамасдан, масжидни 2025 йилги таъмирлаш тиклаш ишлари режасига киритиш кўзда тутилган.

Киритилди: 19:49 16.03.2024. Ўқилди: 1593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!