Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёдаги метан "заправка"да машина портлаб кетди

A A A
Қашқадарёдаги метан "заправка"да машина портлаб кетди

Бугун, 6 май куни соат 9:30 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани Кончилар маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларга газ (метан) қуйиш шохобчасида оқ рангли, Nexia-2 русумли автомобилнинг газ баллонига газ қуйиш вақтида ёрилиш (портлаш) содир бўлди.

Вилоят ИИБ берган хабарга кўра, ҳодиса натижасида автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланган, воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Автомашина яқинида бўлган 1 нафар фуқаро енгил даражада тан жароҳати олган ва зудликда туман Тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 20:47 06.05.2023. Ўқилди: 2982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!