АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг учта B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолётлари Россия билан чегара яқинида жойлашган Норвегиядаги Эрланд авиабазасига етиб келди.
Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси иттифоқдош ҳаво кучлари қўмондонлиги (AIRCOM) ўзининг расмий сайтида маълум қилган.
"АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг бомбардимончи самолётлари 9 август куни Техасдаги Дайсс ҳаво кучлари базасидан Норвегиянинг Эрланд ҳаво базасига бомбардимончи самолётларнинг навбатдаги сафарбарлик гуруҳининг Европага жойлаштирилишида иштирок этиш учун етиб келди”, — дейилади хабарда.
B-1B Lancer (Rockwell B-1 Lancer) - ўзгарувчан қанотли Американинг товушдан тез стратегик бомбардимончи. У 1970-1980 йилларда Rockwell International томонидан ишлаб чиқилган. У 1985 йил 27 июлдан бери АҚШ ҳаво кучларида хизмат қилмоқда.