Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Эрон халқига мурожаат қилди.
Тегишли мурожаат Исроил бош вазирининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди.
Нетаньяху эронликларни "озодлик учун курашишга" чақирди.
"Бизнинг асосчи отамиз Теодор Герцль (Жаҳон ционистик ташкилот асосчиси) яҳудий давлати ҳақида айтганидек: "Агар хоҳласангиз, бу туш эмас".
Ва мен сизга айтаман, агар хоҳласангиз, Эронни озод қилиш орзу эмас. Энди ҳаракат қилиш вақти келди. Энди озодлик учун курашиш вақти келди. Эркин Эрон, агар хоҳласанг, бу орзу эмас. Сиз ёлғиз эмассиз, мен сиз биланман. Исроил сиз билан. Эрон эронликлар учун!" - деди Нетаньяху.