Миллий гвардия қўшинлари сентябрь ойи охиригача давом этадиган миссия билан Вашингтонга етиб келишмоқда. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Тармоқ маълумотларига кўра, аскарлар Капитолий шарқида жойлашган Миллий гвардияси штаб-квартирасига етиб келишмоқда. Улар тўлиқ режимда.
"Трампнинг буйруғи Колумбия округида қонун ва тартиб ўрнатилганлигини аниқлагандан сўнг сафарбарлик тугатилишини назарда тутган бўлса-да, қўшинларга уларнинг миссияси 25 сентябргача давом этиши айтилган”, дейилади хабарда.
The Hill нашрига кўра, қўшинлар айнан қаерда жойлаштирилиши ва уларнинг қўмондонлик ва назорати қандай бўлиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.