Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёдаги барча касб-ҳунар марказлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимига бириктирилади

Қашқадарёдаги барча касб-ҳунар марказлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимига бириктирилади

Қашқадарёдаги барча касб-ҳунар марказлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимига бириктирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

“Мен “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев билан батафсил гаплашдим. Қашқадарёда бу жамият иштирокида янгича тизим йўлга қўямиз.

Бунда нефть ва газ соҳасининг вилоятда фаолият кўрсатаётган 5 та йирик корхона мутахассислари тажрибасидан фойдаланамиз. Энди, ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказлари иккита энг йирик бўлган Шўртан газ кимё мажмуаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводига бириктирилади.

Бу дегани, шу корхона мутахассислари талаб юқори бўлган мутахассисларни вилоят бўйича тайёрлаш режаларини белгилайди, ўқув дастурлар ва методикасини амалиётдан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқади, ҳар бир ёш ўқувчи ўқиш жараёнида ўз мутахассисликлари бўйича амалиёт ўтишини ташкил этади.

Янги очилган мономарказда IT, мураккаб ускуна оператори ва бошқа юқори технологик мутахассисликлар ўргатилади. Шунингдек, ҳар бир туманда камида бештадан, жами вилоятда 90 та касбга ўқитиш масканларида туманнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, ёшлар ва ишсизлар касбга бепул ўқитилади.

Шу тизим орқали, келгуси беш йилда 150 мингдан зиёд ишсизлар ва ёшлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилади. Бундан ташқари, Шаҳрисабз, Китоб, Касби ҳамда Қарши шаҳрида ҳунармандчилик марказлари қурилиб, 15 мингдан зиёд ёшлар шогирдликка олинади”.

Киритилди: 16:20 11.10.2021. Ўқилди: 2178 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!