Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборган акага ҳукм ўқилди

Қашқадарёда укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборган акага ҳукм ўқилди

2021 йилнинг августида Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ака ўз укасининг оёқ-қўлларини сим билан боғлаб, тириклайин ёқиб юборган эди. Қашқадарё вилоят суди ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Тилавов «Дарё»га хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида укасининг қотилига айланган ака иши кўриб чиқилган.

Суд ҳужжатларига кўра, марҳум Э.А. маст ҳолда доимий равишда онаси С.Д.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жанжал қилиб келган. 31 октябрь куни соат 14:00 да маст ҳолда онаси билан яна жанжаллашиб, уни ҳақоратлаб уйдан чиқиб кетганини эшитган аканинг жаҳли чиққан. У укаси шу қишлоқдаги чойхонада синфдошлари билан спиртли ичимлик ичиб ўтирганини билиб, чойхонага бориб, укасини ўзининг бошқарувида бўлган Gentra’да уйига олиб келган.

Сўнгра уни уриб, қўл ва оёқларини сим билан боғлаб, шу куни соат 22:00 да укасини қасддан ўлдириш мақсадида, ўзининг автомашинаси юкхонасига жойлаб, Ғузор тумани Пачкамар қишлоғидаги адирликка олиб бориб, устига бензин сепиб ёқиб юборган ва қасддан ўлдирган.

1 ноябрь куни Пачкамар қишлоғидаги эски гипс конидан қўл оёғи сим билан боғланган, куйиш жароҳати оқибатида вафот этган жасаднинг ортидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ака ушланган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддасига (қасддан одам ўлдириш) кўра айбдор деб топилган ва 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Киритилди: 21:55 26.05.2022. Ўқилди: 6513 марта. Фикрлар сони: 11 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!