Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда раҳбар "хизмати" учун ярим миллиард талаб қилди

Қашқадарёда раҳбар "хизмати" учун ярим миллиард талаб қилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказишди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари мазкур тумандаги кластерга тегишли 66,32 гектар яйлов ерларидан иккиламчи ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган бўлсада, ушбу шартномани бекор қилиб, кластер раҳбарлари орқали 57 гектар яйловни харидор номига ижара асосида расмийлаштириб бериш эвазига 500 млн. сўм талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги агрофирма раҳбари туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 50 гектар суғориладиган ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга 1 йил муддатга, тегишли ҳужжатларсиз фойдаланиш учун олиб бериш эвазига 500 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 150 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағининг бир қисмини ўзининг жиноий шериги бўлган, пахта-ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига бериши кераклиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам 20 млн. сўм олган вақтида ушланди. Таъкидлаш лозимки, агрофирма раҳбари ҳам, кластер раҳбари ҳам муқаддам судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи, 1975 й.т. фуқаро ўзининг турмуш ўртоғига туман ҳокимининг 2010 йилдаги қарори асосида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага берилган 30 сотих ер майдонини гўёки 40 сотих деб айтиб, харидорга 280 млн сўмга сотишга келишади. Аммо, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий даллиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Киритилди: 17:35 27.02.2024. Ўқилди: 5887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!