Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда лифт шахтасидан жасади топилган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди

Қашқадарёда лифт шахтасидан жасади топилган аёл бўйича қўшимча маълумот берилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиали ходими лифт шахтасидан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган эди.

ССВ Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тезкор ўрганишлар бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, марҳума Р.С. 1987 йилда туғилган, 2024 йил 10 майдан филиалнинг 2-жонлантириш бўлимида орастабон вазифасида ишлаб келган.

У жорий йил 3 август куни эрталаб навбатчилик қилиш учун шифохонага келган. Бироқ иш бошламасдан номаълум сабабларга кўра бўлимдан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. Сўнг навбатчилик қилиши кутилган бу ходим билан боғланиш имконияти бўлмагач, марказ раҳбарияти ва яқинлари хабардор қилинган.

4 август куни эрталаб соат 08:00 лар атрофида филиал биносидаги ишлаб турган лифт шахтасидан марҳуманинг жасади топилган ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:36 09.08.2024. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!