Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан қўлга тушди

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан қўлга тушди

⚠️ Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

➡️ Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

📗 Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

💎 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Киритилди: Бугун 12:04. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!