Эрон 21 март куни кечқурун Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди.
Ҳужумлар оқибатида 100 дан ортиқ киши жароҳатланди, айримларининг аҳволи оғир.
Арад шаҳрида турар жой бинолари вайрон бўлиб, шаҳар марказига жиддий зарар етган. Димонада ҳам турар жойларга зарба тушиб, ўнлаб инсонлар яраланган.
Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Ҳужумлар сабаб мактабларда дарслар қисман бекор қилинди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу воқеани “оғир кеча” деб баҳолаб, жавоб зарбалари давом этишини билдирди.