Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Исроил разведкаси Эроннинг ҳақиқий етакчисини изламоқда

 АҚШ ва Исроил разведкаси Эроннинг ҳақиқий етакчисини изламоқда

"Мужтабо Хоминаийнинг раҳбар сифатида фаолият юритиш қобилияти борасидаги шубҳалар унинг узоқ вақт жамоатчилик олдида кўринмагани сабабли пайдо бўлганди. Кичик Хоминаий АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий амалиёти бошланганидан бери омма олдида чиқиш қилмаган", дея ёзмоқда нашр.

АҚШ ва Исроил махсус хизматлари Мужтабо Хоминаий Наврўз байрами муносабати билан отаси Али Хоминаий каби анъанавий видео мурожаат билан чиқишини кутган эди, бироқ якунда фақат унинг номидан ёзма баёнот эълон қилинди.

Ахios манбаларига кўра, Эрон расмийлари Мужтабо Хоминаий билан учрашувлар ташкил этишга ҳаракат қилган, аммо хавфсизлик чораларига кўра улар амалга ошмаган.

Бундан ташқари, нашрнинг ёзишича, АҚШ разведкаси Эроннинг амалдаги режими яқин орада қулашига оид белгиларни кўрмаяпти.

Киритилди: Бугун 18:10. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!