Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Эрон билан тинчлик музокаралари бўйича дастлабки муҳокамаларни бошлади — Axios

Трамп маъмурияти Эрон билан тинчлик музокаралари бўйича дастлабки муҳокамаларни бошлади — Axios

Америкалик расмийлардан бирининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Эрондан олтита мажбуриятни ўз зиммасига олишни талаб қилмоқда, улар орасида уранни бойитиш ва ядро қуролини ишлаб чиқишни бутунлай тўхтатиш, ракета дастурини сезиларли даражада қисқартириш ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ва Ямандаги ҳусийлар каби қуролли гуруҳларни молиялаштиришни тўхтатиш шартлари бор. Бундан ташқари, ҳар қандай келишувга кўра Ҳўрмуз бўғози очилиши керак бўлади.

Axios маълумотларига кўра, сўнгги кунларда Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тўғридан тўғри алоқалар бўлмаган, бироқ Миср ва Қатар АҚШ ва Исроилни Эрон музокаралардан манфаатдор экани, унинг талаблари ўт очишни тўхтатиш, келгусида ҳарбий ҳаракатлар тикланмаслиги учун кафолат олиш, шунингдек, товон тўлаш масалаларини ўз ичига олиши ҳақида хабардор қилган.

Нашр манбаларининг айтишича, Трамп маъмурияти вакиллари икки саволга жавоб топишга ҳаракат қилмоқда: Эронда кимлар билан алоқа ўрнатилади ва қайси давлат воситачилик қилиши мумкин.

Олдинги музокараларда Эрон манфаатларини мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ифодалаган, бироқ Доналд Трампнинг маслаҳатчилари уни қарор қабул қилишга ваколатли шахсдан кўра кўпроқ “маълумотларни узатиш бўғини” деб ҳисобламоқда. Axios манбаларига кўра, Оқ уй ҳозирда Эронда қарорларни аслида кимлар қабул қилиши ва улар билан қандай боғланиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:58. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!