Эрон катта йўқотишларга қарамай, ён бермаяпти ва Ҳўрмуз бўғози орқали босимни кучайтирмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Урушнинг тўртинчи ҳафтасида Эрон зарбаларни кучайтириш ва ёқилғи етказиб беришнинг муҳим йўналишини тўсиб қўйишга таяниб иш тутмоқда.
Нашр манбаларига кўра, Теҳрон бу тажовузни "АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун имкон қадар қиммат урушга айлантириш"ни мақсад қилган ва ҳужумлар тўхтатилмагунча музокараларни бошламоқчи эмас.