Қашқадарёда газета-журналлар обунасига қарийб 10 миллиард сўм?!
— "Ревизор" маълумотлари.
2025 йил бошидан шу кунгача Қашқадарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан 9,7 миллиард сўмлик обуна шартномалари тузилган.
Барча шартномалар тўғридан-тўғри келишув орқали амалга оширилган.
Энг йирик тўловлар:
➖ "SIFAT PLYUS POCHTA" МЧЖ — 2,1 млрд + 2,19 млрд сўм;
➖ "O‘ZBEKISTON POCHTASI" АЖ — 579 млн, 2 млрд, 1,48 млрд сўм;
➖ "TEZKOR TARQATUVCHI" МЧЖ — 1,15 млрд сўм;
➖ "SHARQ MADANIYATI" МЧЖ — 135 млн сўм.
Ҳар бир шартнома бўйича очиқ манба ҳаволалари мавжуд.
Ушбу шартномаларнинг умумий сўммаси 9.735.612.094 сўмни ташкил этади.