Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда фуқаро 243 млн. сўмлик табиий газни талон-торож қилган

Қашқадарёда фуқаро 243 млн. сўмлик табиий газни талон-торож қилган

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.А яшаш уйида қурилган 16 сотихли иссиқхонани иситиш учун 5 дона қўлбола горелкани ўзбошимчалик билан газ қувурига уланиши оқибатида 243 млн. сўмлик табиий газни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар!

Энергия ресурсларидан белгиланган тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади,- дейилади хабарда.

Киритилди: 13:32 14.03.2025. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!