Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарёда эркак жазмани билан учрашиш учун очиқ дала майдонига борди. Якун фожиали бўлди

A A A
Қашқадарёда эркак жазмани билан учрашиш учун очиқ дала майдонига борди. Якун фожиали бўлди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 36 ёшли аёл 37 ёшли жазмани томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар берди.

Маълум бўлишича, 1987 йилда вилоятнинг Яккабоғ туманида туғилган аёл С.С. 2023 йил 1 январь куни соат 19:00 ларда Шаҳрисабз туманининг Тепар қишлоғида яшовчи таниши Х.С. билан ишқий муносабатга киришиш учун бошқарувидаги Lacetti’да очиқ дала майдонига борган.

Мазкур дала майдонига борган 36 ёшли аёл ва 37 ёшли эркак ўзаро оғзаки тортишиб қолган. Шунда аёл танишининг ғурурига тегувчи сўзлар айтиб, уни ҳақорат қилган. С.Х. эса бунга чидолмай танишини қўли билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Айтилишича, эркак таниш аёлни уриб, унга оғир тан жароҳати етказгач, ялонғоч ҳолда ҳовлисининг ёнига олиб бориб ташлаган.

Эркак таниш аёлини оғир аҳволда яшаш уйи дарвозасининг олдига ташлаб кетгач, аёлнинг вояга етмаган ўғли 2009 йилда туғилган Л.А. онасини кўриб қолиб, қўшниларини ёрдамга чақирган.

2023 йил 2 январь куни соат 03:00 ларда аёл бош мия ёпиқ жароҳати, бош миянинг оғир даражада лат ейиши, бош миянинг 4-даражали комаси, тананинг кўплаб соҳаларида юмшоқ тўқималари эзилиши каби тан жароҳатлари билан тез ёрдам автомашинасида Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан шифохонада вафот этган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 2 январь куни Шаҳрисабз тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 15:54 04.01.2023. Ўқилди: 9935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!