Қашқадарё вилоятида транспорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳа амалга оширилади. Унга кўра, А380 халқаро автомобиль йўлининг 100 километрлик қисми тўлиқ реконструкция қилинади.
Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда бажариладиган ушбу ишлар учун 350 миллион доллар йўналтирилиши режалаштирилган.
Масъулларга лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини 2026 йил охирига қадар тайёрлаш ва 2027 йил январидан қурилиш ишларини бошлаш вазифаси юклатилди.
Лойиҳа доирасида Қарши шаҳри атрофидаги айланма йўл яна 5,5 километрга узайтирилиб, А380 магистрали билан боғланади.
Бундан ташқари, «Қарши – Помиқ» ва «Ғузор – Бейнау» йўналишларидаги темир йўл кесишмаларида иккита янги йўл ўтказгич барпо этилади. Уларнинг қурилишига жами 250 миллиард сўм сарфланиши кўзда тутилган.