Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарёда 3 ёшли қизчани 19 млн сўмга сотиб юборган ҳамшира қамалди

Қашқадарёда 3 ёшли қизчани 19 млн сўмга сотиб юборган ҳамшира қамалди

Қашқадарё вилояти Косон туманида 3 ёшли болани 19 миллион сўмга сотиб юборган оила ҳамширасига суд ҳукми ўқилди.

Воқеа 2023 йилда содир бўлган. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникада ишловчи ҳамшира аёл 2020 йилда туғилган қизчани уни дунёга келтирган онаси билан келишиб, 19 миллион 700 минг сўмга бошқа аёлга сотиб юборган. Бундан ташқари, у болани сотиб олган аёлга туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиб беришини айтиб, 2 миллион сўм пора олган.

Орадан 2 йил ўтиб, 2025 йилда ҳамшира қизчани яна бир марта сотишга уринган. У 60 ёшли эркак билан тил бириктириб, қизни бошқа фуқарога 15 минг долларга сотаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўриб чиқилди. Суднинг 17 сентябрдаги ҳукмига кўра, ҳамшира Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисмининг «а» банди (Одам савдоси, 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан) ва 168-моддаси 2-қисмининг «б» бандида (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди.

У 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди ва БҲМнинг 30 баробари миқдорида жаримага тортилди. Унинг шеригига эса яшаш уйдан чиқиш чекланган ҳолда уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланиб, БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима жазоси берилди.

Айни пайтда қизалоқнинг аҳволи яхши, у Китоб туманидаги болалар уйида тарбияланмоқда.

Киритилди: 14:41 22.10.2025. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!