Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қашқадарёда 2 нафар ўсмир дрифт қилиб вафот этди

Қашқадарёда 2 нафар ўсмир дрифт қилиб вафот этди

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 30 январь куни соат тахминан 17:00 ларда Қарши шаҳрининг Насаф кўчасида содир бўлган. 19 ёшли йигит икки нафар дўсти билан бирга автомобиль бошқариб келаётган вақтида дрифт қилишга уринган, бироқ тезликни тўғри баҳолай олмаган.

Натижада у руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган. Зарба кучли бўлганидан автомашина салонида бўлган икки нафар 19 ёшли йигит воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:32 04.02.2025. Ўқилди: 2209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!