"Ўзэнергоинспекция" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Қамаши туманида "Қ.Й.М.Ф." УКга қарашли бино иншоатининг электр қурилмалари тўғридан тўғри тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.