Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Навоийда эркак алимент талаб қилган хотинини машинада босиб кетди, аёлнинг умуртқаси синди

Навоийда эркак алимент талаб қилган хотинини машинада босиб кетди, аёлнинг умуртқаси синди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ахмадов Шаҳриёр хотини ажрим учун ариза бериб, алиментдан воз кечмаганидан сўнг унинг умуртқа поғонаси синдирди. Замира узоқ йиллар давомида турмуш ўртоғи Ахмадов Шахриёр томонидан мунтазам равишда уриб-сиқиб келинган. Биз “ўзбекчилик”, “урф-одат”, “оилани сақлаш” деб ўз вақтида мурожаат қилмадик. Аммо вазият шунчалик оғирлашдики, синглим тирик қолиши учун ажралиш қарорини қабул қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Nemolchi.uz сайтининг Телеграм-канали хабар тарқатди

Навоий вилояти фуқаролик суди 2025 йил 12 августда ажрашиш масаласини кўриб чиқиб, 3 ой муддат белгилади. Шунингдек, суд қарори билан Шахриёр Ахмадов 4 нафар фарзанди учун алимент тўлашга мажбур қилинди. 13 август куни Шахриёр аёлга қўнғироқ қилиб, “Алиментдан воз кеч, акс ҳолда мендан яхшилик кутма”, дея таҳдид қилди.

14 август куни эрталаб Шаҳриёр “Дамас” русумли автомашинасини ҳайдаб уйидан чиқиб, йўл четида кетаётган Замирани уриб юборди. Натижада Замира оғир жароҳат олиб, белидан паст қисми фалаж бўлди, умуртқаси синиб, асаб томирлари шикастланган.

Бугунги кунгача у шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда. Яқинлари унинг соғлиғи учун курашиб, даволаниш учун катта миқдорда пул сарфлаб, қарзга киришган. Замирани жарроҳлик амалиёти Тошкентда ўтказиши режалаштирилган, бироқ унинг оиласида ҳозирда маблағ етишмаяпти. Айни пайтда Замирани умрбод ногиронликка маҳкум этган шахс озодликда қолмоқда ва аёлнинг оиласига кўра, даволанишга ёрдам беришдан бош тортмоқда.

Замиранинг яқинлари Nemolchi.uz билан боғланди, чунки оила адолатдан умидини йўқотди. Улар тергов қандай кетаётганини, судга оид тиббий экспертиза натижалари қандайлигини ёки нимани кутиш кераклигини тушунишмаяпти. Босиб кетиб қочиб кетганидан сўнг, Аҳмадов Шаҳриёрга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Яъни тергов дастлаб воқеани қасддан уриб кетиш ва қочиб кетиш деб ҳисобламаган, енгилроқ айбловни танлаган (уч йилгача қамоқ жазоси). Бинобарин, у ҳибсга олинмаган, бироқ Замирага ёзишда давом этиб, “яхши нарса бўлмайди” деб шама қилмоқда.

Бу ҳолат Ўзбекистонда аёлларни ҳимоя қилиш тизими ҳақида кўплаб саволлар туғдиради. Нега аёллар оиладаги зўравонликдан қочишга уриниб, ҳаётларини хавф остига қўйишга мажбур? Нега Шаҳриёрга ўхшаган эркаклар алимент тўламаслик учун ўлдиришга тайёр бўладиган даражада масъулияциз ва жазосиз? Нега воқеа хронологияси ва аниқ сабабга қарамай, терговчилар уриб қочишни унинг хотинини ўлдиришга уриниш сифатида қарамай бахциз ҳодиса деб ҳисобламоқда? Нега аёл ва унинг яқинлари қўрқувда ва ёрдамсиз яшашлари керак?

Киритилди: 12:00 09.10.2025. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!