Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда 1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Қашқадарёда 1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Текширув натижаларига кўра, фуқаро Т.З.га тегишли сув насослари электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ҳисоблагичдан ташқари тарзда электр энергияси истеъмол қилиб келган.

Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, ушбу қонунбузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий чоралар кўриш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Мутасаддилар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши назорат тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди.

Киритилди: 18:41 13.06.2026. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!