Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил собиқ мудофаа вазири Нетаньяхуни ҳокимиятдан четлатишга чақирди

Исроил собиқ мудофаа вазири Нетаньяхуни ҳокимиятдан четлатишга чақирди

Исроилнинг собиқ мудофаа вазири ва Бош штаби собиқ раҳбари Моше Яалон бош вазир Биньямин Нетаньяхуни мавжуд ҳарбий можароларни атайлаб сақлаб қолаётгани ва янги фронтлар очаётганликда айблаб, Исроил мухолифатини уни ҳокимиятдан четлатишга чақирди.

Бу баёнотга Исроилнинг Суриянинг Идлиб вилоятидаги Абу-ал-Дуҳур авиабазасига берган зарбаси сабаб бўлди. Яалоннинг сўзларига кўра, Нетаньяхунинг ҳаракатлари Туркия билан муносабатларни янада кескинлаштирган ва АҚШ томонидан салбий реакцияга сабаб бўлган.

Яалон Нетаньяху 2023 йил 7 октябр воқеалари ва ундан кейинги инқироз учун жавобгарликдан қочиш мақсадида ҳарбий кескинликни сақлаб қолишга интилаётганини таъкидлади.

Собиқ вазир, шунингдек, Эрон ва «Ҳизбуллоҳ»нинг Суриядаги мавқелари заифлашганидан сўнг Исроил Суриядаги «имкониятни қўлдан бой бергани»ни билдирди.

Ҳукуматнинг Ғазодаги сиёсатини танқид қилган Яалоннинг айтишича, охир-оқибат АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия ва Қатар иштирокидаги Тинчлик кенгашини ҳамда 15 банддан иборат режани Исроилга қабул қилдирган. Собиқ вазирнинг баҳосича, бу режа Исроил манфаатларига жавоб бермайди.

Яалоннинг сўзларига кўра, Нетаньяху ва Трамп ўртасида Ливан ҳамда Эрон масалалари бўйича ҳам келишмовчиликлар юзага келган. Унинг таъкидлашича, Исроил бош вазири Теҳронда ҳокимият алмашишини амалга оширишга уринган ва шу орқали аввалги сиёсий муваффақиятсизликларни қоплайдиган ютуққа эришишни мақсад қилган.

Яалон Исроил мухолифати етакчиларини Нетаньяхуни ҳокимиятдан четлатишга эътибор қаратишга чақирди. Унинг фикрича, бу «тинч аҳоли ва ҳарбийларнинг ҳаётини сақлаб қолиш» ҳамда янада кўпроқ вайронагарчиликларнинг олдини олиш учун зарур.

Киритилди: 21:00 21.08.2026. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!