Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзенергоинспекция Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида “G. O.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида ўзбошимчалик билан ортиқча газ анжомларини ўрнатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 163 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: Бугун 18:42. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!