Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлимида гумонланиб яна 4 нафар ўсмир ҳибсга олинди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 11-синф ўқувчисининг ўлимида жами 5 нафар ўсмир гумонланиб ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Идоранинг қайд этишича, бир неча вояга етмаган шахс ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал давомида улардан бири ошхона пичоғи билан жабрланувчининг ўнг ва чап кўкрак қисмларига жароҳат етказган. Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, вафот этган.

Бош прокуратура 11 март куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилгани ва гумонланаётган вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланганини хабар қилганди.

12 март куни иш доирасида жами 5 нафар гумонланувчи вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллангани маълум бўлди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 15:45. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!