Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. “Epica” русумли автомашинасида фуқаро Р.К.нинг тегишли хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланиб, автомашина юкхонасидан умумий баҳоси 105 млн сўмлик 585 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.