Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Қашқадарё экотранс”га 17 та замонавий чиқинди ташишга мўлжалланган махсус техника топширилди

A A A
“Қашқадарё экотранс”га 17 та замонавий чиқинди ташишга мўлжалланган махсус техника топширилди

Қарши шаҳрида чиқинди ташишга мўлжалланган замонавий техника воситалари сони 17 тага кўпайди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида имтиёзли харид қилинган 17 та ISUZU русумли замонавий чиқинди ташишга мўлжалланган махсус техника воситалари “Қашқадарё экотранс” топширилди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва сектор раҳбарлари иштирокида техникалар калитлари ҳайдовчиларга тантанали топширилди.

"Айни пайтда МЧЖ ихтиёрида 30 та чиқинди ташувчи махсус ва 14 та бошқа турдаги вазифаларни бажарувчи техникалар бор. Улар шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатмоқда, — деди корхона раҳбари Хўжамқул Нурқулов. — Энди эса ихтиёримиздаги техникалар сони 61 тага етди. Табиийки, бу хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади".

Таъкидлаш жоизки, янги техникалар келтирилиши туфайли 50 дан зиёд қўшимча янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун, кейинчалик чиқинди ташишга мўлжалланган замонавий машиналар бошқа вилоятларга ҳам етказиб берилиши режалаштирилган.

Киритилди: 19:22 09.08.2023. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!