Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қарздорнинг юк автомашинаси аукцион орқали сотилди

Қарздорнинг юк автомашинаси аукцион орқали сотилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги суд қарорлари ва солиқ органлари қарорларининг ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ 837,7 миллиард сўмлик 26 минг 436 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланиб, амалда 302,8 миллиард сўм ундирилди. Қолдиқдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида қарздорларга тегишли 21,5 миллиард сўмлик 58 та кўчмас мулк ва турли хил автотранспорт воситаси хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.

Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармасининг 2024 йил 23 апрелдаги қарорига асосан қарздор “EURO BETON” масъулияти чекланган жамиятдан 164,2 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Ушбу қарор Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим томонидан ижро ҳаракатига киришилган.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламасликнинг салбий оқибатлари тушунтирилган. Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли баҳоси 437 миллион сўмлик SINOTRUK HOWO русумли юк автомашинаси тегишли тартибда хатловга олинган ва электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни ўтказилган аукцион савдоларида автотранспорт воситаси сотилиб, сотувдан тушган пул маблағи бюджет олдидаги қарзини қоплаш учун йўналтирилди.

Киритилди: Бугун 08:18. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!