Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қарздорнинг Malibu автомашинаси топилди

Қарздорнинг Malibu автомашинаси топилди

Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Жумладан, Суднинг тижорат банки фойдасига қарздор С.Х.дан кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки ҳисобланган «Malibu 2» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.

Мазкур ижро иши доирасида С.Х. бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган гаровдаги автомашинасини хатлашдан яшириб келган.

Кейинги ижро ҳаракатларида ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли «Malibu 2» Жиззах шаҳри марказий кўчаларидан бирида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Киритилди: Бугун 13:42. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!