Юртимизда тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айрим тадбиркорларнинг ўз имкониятларни тўғри баҳоламасликлари оқибатида бўлса керак, тузилган бизнес режалари самара бермаяпти. Бу орада кредитлар суд тартибида ундирилиб, ундирув гаров мулкларга қаратилмоқда.
Бюро органлари иш юритувидаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш назоратга олинган бўлиб, бу борада муайян ишлар қилинмоқда.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 25.10.2024 йилдаги суд ҳужжатига асосан қарздор “FAZA-LYUKS” хусусий корхонасидан ундирувчи “GARANT BANK” АЖ фойдасига жами 1,2 млрд. сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорликни бартараф қилиш учун қонунчиликка мувофиқ қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган, 2022 йилда ишлаб чиқарилган “KIA SELTOS G849” русумли автотранспорт воситаси Бухоро шаҳрида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда жарима майдончасига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилган.
Ҳозирда, қарздор корхонага тегиши бўлган гаровдаги бошқа мулкларни аниқлаш борасидаги ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.