Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қаршидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида илк жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Қаршидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида илк жарроҳлик амалиёти ўтказилди

“Халқ сўзи Online”. Аҳад Муҳаммадиев/Қашқадарё. Президентимиз 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳрида Республика ихтисослаштирилган кардиология ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиалларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Ўтган қисқа вақтда ёнма-ён жойлашган икки йирик марказ қуриб битказилди.

Давлатимиз раҳбари 13 декабрь куни бу ерга ташриф буюриб, беморлар учун яратилган шароитлар, замонавий техника ва ускуналарни кўздан кечирган эди.

Бугун Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида юрак ишемик касаллиги бўйича биринчи жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.

Клиниканинг тажрибали шифокорларидан иборат жарроҳлари томонидан амалга оширилган бундай мураккаб операцияни шу пайтга қадар фақат пойтахтимизда ва хорижий мамлакатлардаги клиникаларда ўтказиш мумкин эди.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу янги клиника жаҳон андозалари даражасида яратилган шароитлар, энг сўнгги замонавий тиббий жиҳозлар ва малакали кадрлар билан таъминланганлиги боис бу ерда энг мураккаб операцияларни ҳам ўтказиш имконияти яратилди.

“Очиқ юрак операцияси Ғузор туманидан келган 15 ёшли беморда муваффақиятли ўтказилди. Маълум бўлишича кўп йиллардан буён беморда бунга имкон бўлмаган. Жарроҳлик амалиётини ҳамкасбларимиз – тажрибали жарроҳлар Рустам Ярбеков, Олег Пўлатов, анестезиологлар Санжар Омонов, Сардор Раҳимов биргаликда ўтказдик. Бу операция юракнинг қоринчалараро деффект пластикаси ёки юрак пароги деб юритилади. Ҳозир беморнинг энг муҳим ҳаётий органлари махсус тиббий апаратураларда назорат қилиб турилибди”, - дейди шифокор Адҳам Жалилов.

Manba: xs. uz

Киритилди: 22:52 14.12.2018. Ўқилди: 2807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!