"Ўзэнергоинспекция" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши туманида жойлашган "А.Б.Ж." фермер хўжалигига қарашли сув насосини ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 312,3 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Бу каби ҳолат ушбу тумандаги "Й.Ҳ.Б." фермер хўжалигида ҳам аниқланиб, электр таъминоти корхонасига 129,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.