Қарши шаҳрида 530 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган кўп қаватли уй аниқланди
Ўзенергоинспекция томонидан Қашқадарё вилоят ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида жойлашган "К.С.Қ." МЧЖга қарашли кўп қаватли турар жой биноси тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, лойиҳа ҳужжатларисиз табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 530 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.