Harvard CAPS/Harris сўровномасига кўра, респондентларнинг 59 фоизи Трамп Путинга нисбатан етарлича босим ўтказмаётганини айтган. 66 фоиз сўралганлар Путин АҚШ ва Ғарбни боши берк музокараларга олиб келаётганини билдирса, 62 фоизи Зеленскийни урушни чин дилдан тугатишни истаётган етакчи деб баҳолаган.
Шу билан бирга, Трампнинг Украина ва Россия ўртасидаги музокараларига муносабат партиявий бўлинишни кўрсатмоқда: республикачиларнинг 79 фоизи қониқарли деб ҳисобласа, демократларнинг 76 фоизи ва мустақил сайловчиларнинг 55 фоизи бундан норози.