Авиакомпания мазкур йўналишда парвозларни 2025 йил 15 декабрдан бошлайди.
Қатновлар ҳафтада икки марта душанба ва пайшанба кунлари бажарилади.
Парвозлар авиакомпаниянинг янги турдаги Airbus A321-XLR ҳаво кемасида амалга оширилади.
🛬 Авиакомпания янги йўналишдаги қатновни Буюк Британиянинг Гатвик халқаро аэропортига (Gatwick – LGW) бажаради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Буюк Британия авиация маъмуриятлари 2024 йилда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ICAOнинг ҳаво қатнови бўйича музокараларга бағишланган "ICAN – 2024" тадбири доирасида ўтказилган норасмий учрашувда давлатлар орасида мунтазам қатновларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сонини кўпайтириш бўйича келишиб олган эди.