Ҳар йили дунёда 325 миллионга яқин одам гепатит B вируси ва камида 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланади.
АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, илмий-тадқиқот институти мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда гепатитга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 июл ҳолатига Республика ҳудудларида 338 285 нафар шартли соғлом шахслар ВГСга ва 338 285 нафар аҳоли ВГВга текширилди.
Улардан 6230 нафарида сурункали вирусли гепатит С ва 8066 нафарида вирусли гепатит В аниқланди.
Скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг С тури тасдиқланган 6230 нафар беморларни даволаш мақсадида вирусга қарши дори воситаларининг Софосбувир ва Даклатосвир дори воситалари тарқатилди.
Ўзбекистонда 65 дан зиёд оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардавирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун бепул скрининг ташкил этилган.