Ҳозирча жиноятчининг қамоқдан қандай қочгани ва самолётга чиқиб олишнинг уддасидан чиққани хусусида айтарли маълумотлар мавжуд эмас.
Маҳкум Синдри Тор Стеффансон Исландия жанубидаги сон турмасидан қочиб, Стокгольмга учиб келган.
“Reuters” нашрининг хабар беришича, худди шу рейсда йўловчилар орасида Ҳиндистон премьер-министри билан учрашишга кетаётган мамлакат премьер-министри Катрин Якобсдоуттир ҳам бўлган. У бошқа одам номи билан рўйхатдан ўтган.
Жиноятчи февраль ойида 600 та компьютерни ўғрилаганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Ўғриланган техникаларнинг баҳоси $2 миллион долларни ташкил қилади. Бу Исландия тарихидаги энг йирик ўғрилик саналади. Ва мазкур иш бўйича 11 та одам ҳибсга олинган.
Сон турмаси ўзининг заиф қўриқланиши билан ажралиб туради. Маҳкумлар телефон ҳамда интернетдан бемалол фойдалана олади. Исландия ҳукумати Стеффансонни тутиш учун халқаро ордер эълон қилди, бироқ ҳозирча уни тутишнинг иложи бўлмади.