Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қамчиқда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси бутунлай ёниб кетди

Қамчиқда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси бутунлай ёниб кетди

Қамчиқ довонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси бутунлай ёниб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Келтирилишича, 15 апрель куни соат 22:41 да Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Водий—Тошкент йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк машинасида ёнғин бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Айтилган манзилга соат 22:50 да Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасидан 2 та экипаж етиб борган, соат 22:53 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:13 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Киритилди: 17:36 16.04.2025. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!