Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Қамчиқ" довонидаги тоғли ҳудудда адашиб қолган 17 нафар фуқаро қутқарилди

"Қамчиқ" довонидаги тоғли ҳудудда адашиб қолган 17 нафар фуқаро қутқарилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида тоғли ҳудудга дам олиш учун чиқиб, адашиб қолган 17 нафар фуқарога амалий ёрдам берилди.

12 сентябрь куни соат 21:27 да “112” тизими орқали “Қамчиқ” Махсус қутқарув бошқармасига фуқаролар тоғли ҳудудда адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, улар “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг “Водий–Тошкент” йўналишидаги 107-километр, “Чинор” ҚФЙ ҳудудида бўлган.

Хабардан сўнг воқеа жойига қидирув-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Қутқарувчилар қидирув ишлари давомида тоғ қияликларидан 17 нафар фуқарони топиб, хавфсиз ҳудудга олиб тушган.

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Киритилди: 14:52 13.09.2026. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!