Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Қамчиқ” довонида ЙТҲга учраган иккита юк машинасига ёрдам кўрсатилди

“Қамчиқ” довонида ЙТҲга учраган иккита юк машинасига ёрдам кўрсатилди

Куни кеча “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин–қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига довондан ўтган автомобиль йўлининг 233,7 км.да “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган “САМС” русумли юк машинаси йўл қоидаларига амал қилмаслиги натижасида йўл ўртасидаги металл тўсиққа қисилиб қолганлиги бўйича хабар келиб тушади.

Бундан ташқари, яна бир юк машинасининг бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўлининг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетганлиги тўғрисида мурожаат қабул қилинди. У, Қирғизистон Республикасига қарашли “DAF” русумли юк машинаси бўлгани маълум бўлди.

Икки ҳолатда ҳам ҳодиса оқибатида жабрланганлар аниқланмаган: дейилда ФВВ хабарида

Мазкур хабар юзасидан, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатини бартараф этиш, хавфсиз ҳаракатни таъминлаш мақсадида, “Қамчиқ” довонидаги Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг фуқаро муҳофазаси хизматларидан 20 дан ортиқ ходимлар, “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг 10 дан ортиқ қутқарувчилари ва 5 та махсус техникалар воқеа жойига етиб борди.

Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида металл тўсиқлар кесиб олиниб, иккала юк машиналари ҳам хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиниб йўл ҳаракатлари қайта тикланди.

 

Киритилди: 23:00 30.01.2020. Ўқилди: 2458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!