Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қамашида хусусий боғчада 3 ёшли тарбияланувчи вафот этди

Қамашида хусусий боғчада 3 ёшли тарбияланувчи вафот этди

Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани ҳудудидаги “Зафар” МФЙда фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор O.Aga тегишли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшли тарбияланувчи транспорт воситасида унутиб қолдирилганлиги сабабли вафот этган.

Мазкур таълим ташкилоти раҳбарияти ва масъул ходимлари болаларни автотранспорт воситаларида ташиш қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан доимий огоҳлантириб келинган.

Аммо мазкур талаб ва мажбуриятларга амал қилинмаганлиги сабабли жорий йилнинг 4 июнь куни муассасага қатновчи тарбияланувчилардан бири транспорт воситасида қолдириб кетилган ҳамда муассаса ходимларининг совуққонлиги ва эътиборсизлиги натижасида автотранспорт ичида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор О. А билан тузилган тегишли битим ҳужжатлари бекор қилинди.

Киритилди: Бугун 14:11. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!